Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Украинага қўшин жўнатиш фикридан воз кечди
АҚШ Украинада ҳарбий контингент жойлаштирмаслигини билдирганидан сўнг Германия ҳукумати Украинага немис қўшинларини жўнатиш масаласини кўриб чиқишни тўхтатган.
Эндиликда Германия ҳукумати хавфсизлик кафолати сифатида Украинага қўшин жўнатиш масаласини кўриб чиқмаяпти, деб хабар берди Bild ўз манбаларига таяниб.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги уруш тугаган тақдирда, Германия ўзини Киевни молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи ролида кўрмоқда.
Қайд этилишича, бу ерда гап ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, Украина қуролсозлик саноатини ривожлантириш ҳақида бормоқда.
Bild хабарига кўра, АҚШ Украинада ҳарбий контингент жойлаштирмаслигини билдирганидан сўнг Германия ҳукумати Украинага немис қўшинларини жўнатиш масаласини кўриб чиқишни тўхтатган.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026