Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолат фош этилди
Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси иккита МЧЖ фаолиятида юзага келган солиқ қарздорлиги ва жарималарни танишлари ёрдамида камайтириб беришни ваъда қилиб, 500 доллар олган.
Фото: ДХХ
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси таълим ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган иккита МЧЖ фаолиятида юзага келган солиқ қарздорлиги ва жарималарни ўзининг танишлари ёрдамида камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, у “холис хизмат”ни жорий йилнинг июнь ойига қадар солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган таниши орқали ҳал қилиб бериши кераклиги аниқланиб, мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026