Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Уни ҳеч нарса тўхтатолмайди». Трамп ўз ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг ижтимоий тармоқда сирли пост жойлаштирди
Доналд Трамп бу пост нима билан боғлиқлигига аниқлик киритмаган.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғидаги саҳифасида ғайриоддий сурат жойлаштирди. Унда Оқ уй раҳбари Ер шари фонида тасвирланган бўлиб, Трампнинг чап қўли устида Q+ белгиси акс этган.
Сурат устига «Дунё тез орада тушунади. Келаётган нарсани ҳеч нарса тўхтатолмайди», деб ёзилган. Трамп бу пост нима билан боғлиқлигига аниқлик киритмаган.
Аммо суратдаги иборадан Qanon конспирологик назарияси тарафдорлари тез-тез фойдаланишади. Уларнинг ишонишича, дунёни демократик партиянинг иблисга сиғинадиган етакчиларидан иборат педофиллар гуруҳи назорат қилади. Трамп эса АҚШ ҳарбий раҳбариятининг илтимосига кўра уларга қарши курашмоқда.
Ушбу пост Трампнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарлардан икки кун ўтгач, ШҲТ саммитининг биринчи кунида эълон қилинди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Доналд Трампнинг ўлими ҳақидаги хабарлар шиддат билан тарқалганди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
13:28 / 22.06.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: ким нимага эришди?
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
18:11 / 20.06.2026