Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина хорижликларнинг Уманга боришини тақиқлаши мумкин
Бир қатор оммавий ахборот воситалари манбаларга таяниб ёзишича, Рош-Хашона байрами олдидан хорижликлар, жумладан, исроилликларнинг Уманга зиёрат учун бориши тақиқланиши мумкин.
Фото: Sergei Supinsky/AFP/Getty Images
Украина Исроил ва бошқа давлатлар фуқароларига Рош-Хашона (яҳудийларнинг Янги йили) байрами муносабати билан Черкасск вилоятида жойлашган Уман шаҳрига зиёрат қилишни тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда 31 август, якшанба куни The Jerusalem Post (JP) интернет-нашри ва бошқа оммавий ахборот воситалари ўз номини ошкор этмаган Украина расмийларига таяниб хабар берди.
Чет элликларнинг Уманга саёҳати тақиқланишига сабаб Россиянинг Украинага қарши уруши билан боғлиқ хавфли вазиятдир.
"РБК" интернет нашри тушунтирганидек, бундай қадам яҳудийликдаги диний оқимлардан бирининг тарафдорлари бўлган ҳасидийлар учун айниқса оғриқли бўлади: «Украинанинг Черкасск вилоятидаги Уман шаҳри ҳасидийлик марказларидан бири ва брацлав ҳасидийларининг зиёрат пунктидир».
Мавзуга оид
23:38 / 26.12.2025
Зеленский офиси Украинада сайлов учун пул йўқлигини айтди
23:06 / 26.12.2025
Рождествода ўлим тилаги: тоқатсизлик нафратга айланди
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
16:39 / 26.12.2025