Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Самарқанддаги Андреа Бочелли концертига юқори баҳо берди
Тадбирнинг UNESCO шафелигида ўтказилгани унинг дунё маданиятидаги ўрни нечоғлик аҳамиятли эканини кўрсатди, деб ёзди у.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда бўлиб ўтган италиялик тенор Андреа Бочелли концертига юқори баҳо берди.
«Самарқанд кун сайин халқаро маданий алмашинув марказига айланиб бормоқда. Бой тарихий меросга эга ушбу қадимий шаҳар бугун турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини жамлаган майдон сифатида ўзини намоён этмоқда. Бу билан мамлакатимиз ва бутун минтақа учун янги истиқболли имкониятларга йўл очилаётгани шубҳасиз.
Таниқли тенор Андреа Бочеллининг 1 сентябрь куни Регистон майдонида бўлиб ўтган концерти бунга яна бир исбот бўлди. Санъаткорнинг бетакрор овози Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида майдон узра жаранглади. Тадбирнинг UNESCO шафелигида ўтказилгани унинг дунё маданиятидаги ўрни нечоғлик аҳамиятли эканини кўрсатди», деб ёзди Саида Мирзиёева.







Мавзуга оид
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
19:56 / 25.06.2026
Ўзбекистонликлар учун муносиб келажакни таъминловчи иқтисодиётни барпо этамиз - Саида Мирзиёева
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026