Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 5 ишчи канализация қувурига оқиб, ҳалок бўлди
Улардан уч нафарининг жасади топилди, қолган икки нафари қидирилмоқда.
Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Боғидашт қишлоғида 5 ишчи эҳтиётсизлик оқибатида канализация қувурига оқиб кетди ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Қайд қилинишича, 4 сентябр куни ишчилар Бухоро шаҳри, 7-микрорайонда қурилаётган кўпқаватли уйни Боғидашт қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Марказий канализация қувурига уламоқчи бўлган.


Таъкидланишича, «Файз бинокор Олтиариқ» корхонаси ишчилари Бухоро вилояти Сув ва оқава таъминоти бўйича инжиниринг компаниясидан рухсат олмасдан, канализация қопқоғини очган ва қувурга тушган. Оқибатда, кучли оқим туфайли қувур ичига оқиб кетган.
Ишчилардан 3 нафарининг жасади «Зарманоқ» маҳалласидаги оқова сувларни узатгич пункти қувуридан топилган, қолган 2 нафари изланмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 05.06.2026
Тўрт боланинг “бошини еган” электромопедми ёки?.. - Пахтачидаги фожиа тафсилотлари
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
11:09 / 02.06.2026
Самарқандда электроцикл каналга қулаши оқибатида 4 нафар бола ҳалок бўлди
12:10 / 27.05.2026