Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Путин ва Си ўртасидаги суҳбатдан сўнг 150 ёшгача бўлган ҳаёт ҳақида маълумот излашни тақиқлади – ОАВ
Хитойда ижтимоий тармоқлар умрбоқийлик ҳақидаги қидирув сўровларига дош бера олмади.
Хитойда интернет орқали 150 ёшгача бўлган ҳаёт ёки умрбоқийлик ҳақида маълумот излаш тақиқланди. Бу Хитой етакчиси Си Жинпинг ва Россия президенти Владимир Путиннинг 150 ёшгача бўлган умр ҳақидаги суҳбатидан кейин ўта оммалашган эди, деб хабар берди The Washington Post.
Қайд қилинишича, суҳбат ошкор бўлгач, одамлар 150 ёшгача бўлган ҳаёт ҳақидаги маълумотларни оммавий равишда қидира бошлаган. 3-4 сентябр кунлари Хитой ижтимоий тармоқларида бу ёшгача қандай яшаш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайган. Баъзи тиббий компаниялар бундан ўз хизматларини тарғиб қилиш учун фойдалана бошлаган. Охир оқибатда қидирув тезда блоклаб қўйилган.
Нашрнинг ёзишича, Weibo қидирув сайти «150 йил» сўровини цензура қилган. Шундан сўнг, бошқа машҳур қидирув сайтлари ва ижтимоий тармоқлар ҳам бундай сўровларни блоклаган.
Washington Post нашрининг ёзишича, сўнгги йилларда Хитой давлат оммавий ахборот воситалари соғлиқни сақлаш ва технологиялар соҳасидаги ютуқлардан фойдаланган ҳолда 150 ёшгача бўлган умр кўриш имконияти ҳақида турли спекуляцияларга йўл қўймоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги ҳарбий параддан олдин Хитой ва Россия етакчиларининг 150 йил яшаш ёки умрбоқийлик ҳақидаги суҳбати тасодифан жонли эфирга тушиб қолди. 72 ёшли Си ва Путин таржимонлар орқали инсоннинг узоқ умр кўриши ёки тана аъзоларини кўчириб ўтказиш орқали умрбоқийликка эришиш ҳақида гаплашган эди.