Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: «Мудҳиш Хитой туфайли Ҳиндистон ва Россияни йўқотганга ўхшаймиз»
Оқ уй раҳбари Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Жинпинг ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг биргаликда тушган фотосуратини шундай изоҳлади.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз мамлакати Хитой туфайли Ҳиндистон ва Россияни «йўқотганини» айтди ва бу мамлакатларга узоқ ва бахтли келажак тилади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқда ёзди.
«Биз Ҳиндистон ва Россияни энг мудҳиш ва тубсиз Хитой туфайли йўқотганга ўхшаймиз. Уларга биргаликда узоқ ва фаровон келажак тилайман!», деб ёзди Трамп.
У ўз постига Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Жинпинг ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди фотосуратни илова қилди.
Looks like we’ve lost India and Russia to deepest, darkest, China. May they have a long and prosperous future together! President Donald J. Trump
— Trump Truth Social Posts On X (@TrumpTruthOnX) September 5, 2025
(TS: 05 Sep 06:14 ET)… pic.twitter.com/jxEROEIq0H
Си Жинпинг, Путин ва Моди бир неча кун олдин Хитойнинг Тянжин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида учрашган эди. Путин ва Си у ерда АҚШ ва Европанинг ҳукмронлигисиз дунё тартибини илгари сурди. Иккала етакчи ҳам узоқ вақтдан бери «кўп қутбли дунё тартибини» яратишга чақирмоқда, бу эса Вашингтон унда асосий рол ўйнамаслигини англатади.
Трампнинг ўзи аввалроқ Хитой ва Россиянинг АҚШга қарши бирлашиши хавфи уни умуман хавотирга солмаётганини айтганди.
«Улар ҳеч қачон бизга қарши қуролли кучларини қўлламаган бўларди. Ишонинг, бу улар қилиши мумкин бўлган энг ёмон нарса», деди у 2 сентябр куни.
Мавзуга оид
11:00 / 07.12.2025
Ҳиндистонлик журналист Путиндан нима учун Донбассдаги русийзабон ва Россияни қўлловчи украинларнинг уйларини яксон этаётганини сўради
01:22 / 07.12.2025
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44 / 06.12.2025