Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Финландия билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлайди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россиянинг Финландия билан чегарасида истеҳкомлар қурилишини мамлакатнинг НАТОга қўшилишига жавоб деб атади. 1 сентябр куни Финландиянинг Миккели шаҳрида алянс қўмондонлигининг янги штаб-квартираси очилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия президенти Владимир Путин топшириғига кўра Финландия билан чегарада истеҳкомлар қурилишини маълум қилди. «Биз ҳозиргина Финландия билан чегарада бўлдик. Агар у ерда ҳарбий ҳаракатлар бўлмаса, демак, ҳар хил девор ва тўсиқ иншоотлари қурилмоқда. Давлат чегарасини қўриқлаш ишончлилигини ошириш керак», — деди Медведев 5 сентябр, жума куни Светогорск шаҳридаги Финландия-Россия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктига ташриф буюрганидан кейин.
Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, Россия чегараси яқинида «ҳарбий фаолликнинг ўсиши» сезилади. Медведевнинг таъкидлашича, Финландиянинг Шимолий Атлантика алянсига қўшилиши Россиянинг чегарани тартибга солиш ва «эҳтимолий нодўстона хатти-ҳаракатларни қайтариш» бўйича ҳарбий ёндашувларини ўзгартиришни олдиндан белгилаб берган.
Бундан ташқари, Россиянинг собиқ президенти Украина учун хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинган Париждаги «кўнгиллилар коалицияси» йиғилишига изоҳ берди.
Медведев саммит чоғида қабул қилинган қарорларни келажакда ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайдиган «бемаънилик» деб атади.
Мавзуга оид
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026