Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги оромгоҳларга ўзбекистонлик болалар жалб қилинади
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Приморск ўлкасидаги "Океан" Бутунроссия болалар маркази раҳбарияти билан учрашди.
Дипломатлар дастлаб болалар учун ташкил этилган тўгараклар, спорт заллари, ётоқхоналар, ошхоналар ва лагернинг бошқа иншоотлари билан танишди. Марказга ўзбекистонлик болаларни жалб қилиш, лагер ҳудудида Ўзбекистон бурчагини ташкил этиш, соҳа вакиллари ўртасида тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ўтказиш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Россия Таълим вазирлиги таркибига кирувчи "Океан" Бутунроссия болалар маркази 1984 йилда ташкил этилган ва у мамлакатнинг энг машҳур оромгоҳларидан бири ҳисобланади. Марказ йил давомида узлуксиз ишлайди. Ҳар йили мактаб ёшидаги болалар бу ерда дам олишади, улардан мингдан ортиғи хорижий мамлакатлар вакилларидир. Айни пайтда марказда ўзбекистонлик йигирма бир нафар бола ҳордиқ олмоқда.
"Океан" лагери раҳбарияти билан учрашув якунида Ўзбекистон мактаб ўқувчиларини ушбу оромгоҳга жалб қилиш, лагерь кутубхонасига нашр этилган китобларни бепул тақдим этиш, лагерда ўзбек фильмлари ҳафталигини ўтказиш масалалари келишиб олинди.
Бундан ташқари, томонлар лагер ҳудудида жойлашган кулолчилик мактабида ўзбек кулоллари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этиш ва Ўзбекистондаги болалар оромгоҳлари ва "Океан" лагери ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
16:32 / 29.06.2026
Австралия йўли танланадими? Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин
18:03 / 24.06.2026
3 ойда болалар контентига оид 1068 та қонунбузилиш аниқланди
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
14:14 / 12.06.2026