Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқади
Бош вазир Франсуа Байруга ишончсизлик вотуми эълон қилинди. Энди ҳукумат 9 ойлик фаолиятдан сўнг, тўлиқ таркибда истеъфога чиқади.
Франция Миллий ассамблеяси мамлакат бош вазири Франсуа Байруга ишончсизлик вотуми эълон қилди. Унинг ҳукумати тўққиз ойлик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқади.
Байруни 194 нафар депутат қўллаб-қувватлади, аммо 364 навари қарши овоз берди. Овоз бериш жараёни Байру ташаббуси билан бўлиб ўтди, чунки Франция давлат қарзини камайтириш учун давлат харажатларини деярли 44 миллиард еврога қисқартиришни таклиф қилганидан сўнг, сиёсий инқироз юзага келган эди. Байру, хусусан, солиқ ставкаларини, шунингдек, ижтимоий тўловлар ва пенсияларни ҳозирги даражада музлатиб қўйишни таклиф қилди.
Байру 9 сентябр куни Франция президенти Эммануэл Макронга истеъфога чиқиш учун ариза бериши кутилмоқда. У Макрон 2017 йилда сайланганидан бери олтинчи бош вазир бўлди.
2017 йилда Эммануэл Макрон президент этиб сайланганида бош вазир Эдуард-Шарл Филипп эди. 2020 йилда унинг ўрнини Жан Кастекс эгаллади ва бу лавозимда 2022 йилнинг майигача ишлади. Ундан кейин Элизабет Борн бош вазир бўлди. У 2024 йил январ ойида истеъфога чиқди ва кейинги йил давомида бу лавозимда Габриэл Аттал ва Мишел Барние ишлади. 2024 йил декабр ойида Макрон Франсуа Байруни бош вазир этиб тайинлаган эди.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026