Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги ҳарбий можарода 92 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди – ОАВ
Украина армиясига қўшилган америкаликлар сони «бир мингдан бир неча минггача» бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Украина ҳудудидаги ҳарбий можаро чоғида Украина томонида жанговар ҳаракатларда қатнашган 92 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times Украина тарихи музейи маълумотларига таяниб хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, Украина армиясига жами «бир мингдан бир неча минггача» америкалик қўшилган бўлиши мумкин.
NYT маълумотларига кўра, урушда қатнашган америкаликлар орасида асосан истеъфодаги ҳарбийлар бўлиб, улар украиналик ҳарбийлар билан тенг хизмат қилган ва бир хил тўлов олган: ойига тахминан 1 минг доллар асосий маош ва 3 минг долларгача жанговар устамалар.
Украина армиясига АҚШ фуқароларининг асосий оқими 2022 йилдаги можаронинг дастлабки ойларида кузатилган. Газетанинг таъкидлашича, можарога Украина томонида қўшилган америкаликлар орасида нафақат собиқ ҳарбийлар, балки тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, аёллар, жумладан, тиббиёт ходимлари ҳам бор.
Украина Мудофаа вазирлиги урушда қатнашган америкалик ҳарбийлар ҳақида ҳеч қачон маълумот бермаган.
Мавзуга оид
21:30 / 09.07.2026
Украина Азов денгизида Россиянинг 20 дан ортиқ кемасига зарба берди. Бу ҳақда нималар маълум?
20:36 / 09.07.2026
Путин Украина билан вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр - ОАВ
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
18:02 / 09.07.2026