Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2027 йилгача қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган барча ерлар ижара ҳуқуқига ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябр куни қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимот давомида илгари фуқаролар ва ташкилотлар фойдаланишида бўлиб, туман ҳокимликлари тасарруфига қайтарилган бўш ерларнинг ҳисобини алоҳида юритиш зарурлиги таъкидланди. Бундай ерларни қисқа муддатда аукционга чиқариш бўйича инсон омилисиз ишлайдиган тизим яратиш топширилди.
Қишлоқ хўжалигида ерга ижара ҳуқуқини бозор активига айлантириш бўйича ишлар бошланди, ерга нисбатан қайта ижара, иккиламчи ижара институтлари киритилди.
Энди ижарага берилган ерларни қисман қайта ижарага беришга, яъни бир қисмини ўзида олиб қолиб, қолган қисмини бошқа ижарачига ўтказишга ҳам рухсат берилади. Илгари бу учун ерни давлатга қайтариш ва янгидан аукционга чиқариш лозим эди.
2021 йилдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги ерлари фақат ижара ҳуқуқи билан ажратилмоқда. Йиғилишда 2027 йил 1 январгача қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган барча ерларни ижара ҳуқуқига ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга хизмат кўрсатувчи объектлар – енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сув тежовчи технологиялар, дала шийпони, техника парки қуришга рухсат берилади. Бунинг учун аввал ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Ушбу лойиҳа қурилишга рухсат бериш пайтида ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади.
Давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш, ижарачиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳага бозор муносабатларини янада кенг жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Тақдимот якунида мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фармон имзоланди, қонуности ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши белгиланди.
Мавзуга оид
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
08:55 / 24.06.2026
Ўзбекистонда Халқаро мақом академияси ташкил этилиши мумкин
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026