Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмон Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди
Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга муносиб деб топилди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда ҳакамлар ҳайъати раиси, Россия Федерацияси халқ артисти, Болшой ва Мариинский театрлари бадиий раҳбари Валерий Гергиев маълум қилди.
Гергиевнинг сўзларига кўра, ҳакамлар ҳайъати бир овоздан ушбу номзодларга овоз берган.
Ташкилий қўмитанинг таъкидлашича, уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга лойиқ деб топилди.
Толстой мукофоти Россия Тарих жамияти ва Россия Тинчлик фонди томонидан таъсис этилган бўлиб, у тинчликни мустаҳкамлашга қўшган улкан хизматлари учун берилади.
Ушбу мукофот ҳайъати Аргентина, Беларус, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Франция, ЖАР ва Япония мамлакатларининг сиёсий ва жамоат арбобларидан ташкил топган.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026