Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ “Нукус-2” шамол электр станцияси учун 51 млн доллар ажратди
Лойиҳани Саудиянинг ACWA Power компанияси амалга оширади. Станция йилига 728 ГВт·соат “яшил” энергия ишлаб чиқаради.
Осиё тараққиёт банки ва Саудия Арабистонининг энергетика гиганти ACWA Power Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилиши учун кредит шартномасини имзолади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
“Нукус-2” лойиҳаси доирасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станцияси ҳамда 100 МВт·соат сиғимли энергия сақлаш тизими барпо этилади.
Лойиҳани ACWA Power компаниясининг шуъба корхонаси – Beruniy Wind амалга оширмоқда.
ОТБ томонидан ажратилаётган молиявий пакет ҳажми қарийб 51 млн долларни ташкил этади.
Шундан 25,4 млн доллар – банкнинг ўзига тўғри келувчи ресурслар бўлиб, яна шунча маблағ ОТБ тасарруфидаги Осиё хусусий инфратузилма фонди №2 ҳисобидан молиялаштирилади.
Шунингдек, 2024 йил июнида ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумида ушбу лойиҳага 280 млн долларлик қўшимча кредит линияси бўйича келишув имзоланган эди. Молиялаштиришда ОТБ билан бирга Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Saudi Exim Bank, Standard Chartered Bank ва Голландиянинг FMO банки ҳам иштирок этмоқда.
Таъсири ва натижалар
Янги станция йилга 727,98 ГВт·соат “яшил” энергия ишлаб чиқаради.
Бу орқали атмосферага чиқадиган 406,1 минг тонна карбонат ангидрид гази олди олинади.
Қурилиш ва кейинги эксплуатация даврида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Маълумот учун, 2024 йил март ойида Ўзбекистон ҳукумати ва ACWA Power ўртасида, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРР) кўмагида давлат-хусусий шериклик асосида шамол электр станцияси қурилиши бўйича шартнома имзоланган. Лойиҳа қиймати ўшанда 262,65 млн доллар деб баҳоланган эди.
Шунингдек, ОТБ “Нукус-2” учун 7,5 млн доллар кредит кафолати тақдим этган бўлиб, бу тендер жараёнида молиявий хатарларни камайтириш ва паст тарифни таъминлашда муҳим рол ўйнаган.
Мавзуга оид
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025
Ўзбекистон ОТБ билан кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини ишлаб чиқмоқда
08:44 / 15.11.2025
2026 йилда Бўстонлиқда шамол электр станцияси ишга туширилади
10:56 / 23.10.2025