Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ОТБ билан кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини ишлаб чиқмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки президенти Масато Кандо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда 15 млрд долларлик лойиҳалар портфели доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, шу жумладан инфратузилма, “яшил” энергетика, таълим ва хусусий секторни қамраб олган Кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 ноябр куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Кандо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбат аввалида ОТБ раҳбари стратегик шерикликнинг 30 йиллиги, шунингдек, 2025–2026 йилларда банк Бошқарувчилар кенгашига раислик Ўзбекистонга ўтгани муносабати билан давлат раҳбарини табриклади.

Учрашувда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга ошириш доирасида ОТБ билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, Ўзбекистон банкнинг минтақадаги энг йирик ҳамкорларидан бири бўлиб, қўшма лойиҳалар портфели 15 миллиард доллардан ошиб кетган. Шу билан бирга, “яшил” энергетика, транспорт, рақамли трансформация, таълим ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, суверен бўлмаган молиялаштириш механизмлари фаол жорий этилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев учрашув чоғида ОТБ билан Кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини ишлаб чиқиш ва имзолаш ташаббусини илгари сурди. Ушбу дастурда қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди:
- инфратузилмани ривожлантириш;
- техник ва муҳандислик кадрларини тайёрлаш;
- хотин-қизлар ва ёшларни янги касбларга ўқитиш;
- камбағалликни қисқартириш;
- ипотека бозорини ривожлантириш;
- хусусий сектор фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш.
Учрашувда, шунингдек, ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2026 йил май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон томони бу тадбирни банк билан кенгайтирилган стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим майдон сифатида қараётгани таъкидланди.

ОТБ президенти Масато Кандо мамлакатдаги кенг кўламли янгиланишларни юқори баҳолади ва Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар дастурини амалга оширишга банк томонидан ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
15:41
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
13:20
Ўзбекистон 2035 йилга қадар зарарли газлар эмиссиясини 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди
13:20
2030 йилгача 17 минг МВтдан ортиқ «яшил» энергия қувватлари ишга туширилади
13:18