Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълимда Ягона давлат имтиҳони жорий этилиши мумкин
Мактабни битирув имтиҳони, олий таълимга кириш имтиҳони ва фанлар бўйича сертификат олиш имтиҳони Ягона давлат имтиҳонига (ЯДИ) бирлаштирилиши мумкин.
Таълимда Ягона давлат имтиҳони тизимини халқаро аккредитациядан ўтказиш орқали амалиётга жорий этиш режа қилиняпти. Ташаббус 8 сентябр куни президент иштирокидаги йиғилишда илгари сурилди, деб хабар берди Kun.uz манбаси.
Қайд қилинишича, айни пайтда ўқувчилар 3 марта имтиҳон топширяпти: мактабни битирув имтиҳони, олий таълимга кириш имтиҳони, фанлар бўйича сертификат олиш имтиҳони. Мазкур имтиҳонларни бирлаштириш йўли билан Ягона давлат имтиҳони (ЯДИ) топширишга ўтиш ва жараённи соддалаштириш режа қилиняпти. Бу ўқувчиларнинг вақти ва ота-оналарнинг моддий ресурсларини тежашга ёрдам бериши кутилмоқда.
Россиянинг Ягона давлат имтиҳонига (Единый государственный экзамен — ЕГЭ) ўхшаш тизимни жорий этиш аввал ҳам таклиф қилинган эди. Бироқ, жараён ҳали якунига етказилмади.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026