Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уй-жой қуришга рухсат олиб бериш учун 900 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати Call-марказига мурожаат қилиб, 2 нафар шахс ўзининг ҳокимликда юқори лавозимда ишловчи таниши орқали Сергели туманида жойлашган МЧЖга тегишли 1 гектар ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, у ерда кўп қаватли уй-жой қуришга рухсат олиб бериш эвазига 900 минг АҚШ доллари талаб қилганини айтган.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш ниятида бўлган “уддабурон”лар олдиндан 220 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Мавзуга оид
08:59
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши мурожаат билан чиқди
08:40
Газ таъминоти ва кадастр тизимида коррупцион жиноятлар аниқланди
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
21:16 / 28.06.2026