Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Киевга қурол сотиб олиш учун 2 млрд фунтдан ортиқ маблағ йиғди
Лондон бошчилигидаги жамғарма маблағлари «Украина Қуролли кучларининг энг долзарб эҳтиёжлари учун» ҳарбий техника етказиб беришга йўналтирилади», дея маълум қилди Британия Мудофаа вазирлиги.
Фото: AP / Alberto Pezzali
Буюк Британия бошчилигидаги Украинага ёрдам халқаро жамғармаси (IFU) орқали Украинага қурол сотиб олиш учун 2 миллиард фунт стерлингдан (2,3 миллиард евро) ортиқ маблағ ажратилди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг 9 сентябр, сешанба куни Лондонда бўлиб ўтган Украина мудофааси бўйича "Рамштайн" форматидаги алоқа гуруҳи йиғилиши якунлари бўйича эълон қилинган баёнотида айтилди.
Украина иттифоқчилари ва ҳамкорларидан хайрия оладиган жамғарма маблағлари «Украина Қуролли кучларининг энг долзарб эҳтиёжларини» қондириш учун ҳарбий техника етказиб беришга йўналтирилади.
Британия мудофаа вазири Жон Хилининг айтишича, «муҳим молиялаштириш босқичи» бирдамликни акс эттиради. «11 давлат Буюк Британия билан ҳамкорликда Украинага бугун керак бўлган шошилинч ёрдам кўрсатмоқда», деди у.
Мавзуга оид
21:48 / 26.02.2026
Урушнинг 4 йиллиги: Россия ва Украина қанча қурбон берди?
20:11 / 26.02.2026
Иккинчи жаҳон урушидан ҳам чўзилган қирғинбарот. Киев нега уч кунда қуламади?
15:20 / 26.02.2026
Орбан Киевни Венгрия энергетикасига ҳужумлар режалаштиришда айблади
14:37 / 26.02.2026