Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Непалда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Непал пойтахти Катманду ва бошқа қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, уларда комендантлик соати жорий қилинган.
Шунингдек, тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда.
Шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Непал ҳукумати кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тавсия этилади.
Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимининг қуйидаги рақамига мурожаат қилиш мумкин +91 94994 85962 (Теlegram/WhatsApp).
Телефон рақами тун-у кун ишлайди.
Мавзуга оид
20:10 / 07.06.2026
6 кун Эверестда ёлғиз: йўқолган алпинист мўъжиза туфайли тирик қолди ва ўзи пастга тушиб келди
22:44 / 23.04.2026
Эверестдаги гидлар сайёҳларни заҳарлаш ва фирибгарликда айбланмоқда
10:16 / 28.03.2026
Непал собиқ бош вазири ҳибсга олинди
12:13 / 13.12.2025