Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ташаббусли бюджет”да 35 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.
“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 35 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 47 млрд 657 млн сўм ажратилиб, 35 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.
Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.
Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йил иккинчи мавсумида 18 734 та лойиҳа иштирок этди, улар учун жами 11 млн 137 мингта овоз берилган ва қиймати 3,1 трлн сўмдан ортиқ бўлган 2332 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Мавзуга оид
11:08 / 07.07.2026
«Ташаббусли бюджет»нинг 11-мавсуми 15 июлдан старт олади
17:35 / 30.06.2026
Депутатларга «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари бўйича янги имкониятлар берилди
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026