Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ G7 давлатларига Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишни таклиф этди
Ҳозир Европа Иттифоқи ушбу маблағларни инвестиция қилишдан олинган фойдадан Украинага ёрдамни молиялаштириш учун фойдаланмоқда.
Фото: Getty images
Доналд Трамп маъмурияти G7 давлатларига санкциялар натижасида музлатиб қўйилган Россиянинг олтин-валюта захираларини тўғридан-тўғри мусодара қилишни бошлашни таклиф этди. Бу ҳақда музокаралар жараёни билан таниш бўлган европалик дипломатларга таяниб Bloomberg хабар берди.
Агентлик манбаларига кўра, америкаликлар аллақачон ўз ғояларини Россиянинг музлатилган суверен активларининг тахминан учдан икки қисми жойлашган Европа расмийларига билдирган. Ҳозир Европа Иттифоқи ушбу маблағларни инвестиция қилишдан олинган фойдадан Украинага ёрдамни молиялаштириш учун фойдаланмоқда.
Bloomberg суҳбатдошларига кўра, АҚШ асосий суммани босқичма-босқич мусодара қилишни бошлашни таклиф этмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Вашингтон, шунингдек, G7 давлатларига Россия активларини олиб қўйиш учун ҳуқуқий асос ишлаб чиқишни ва кейин улардан Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш учун фойдаланишни бошлашни таклиф этган.
Шу билан бирга, Трамп президент Владимир Путинни музокаралар столига ўтқазиш учун Россия нефтини сотиб олаётган Ҳиндистон ва Хитойга нисбатан 100 фоизгача бож жорий этишни таклиф қилган.
Умумий ҳисобда Ғарб давлатлари Россиянинг 300 миллиард долларга яқин ёки халқаро захираларининг тахминан ярмини музлатиб қўйди. Европа Иттифоқи урушнинг дастлабки кунларидаёқ Россия Молия вазирлиги, Марказий банки ва Миллий фаровонлик жамғармасига қарши санкциялар қўллаб, 200 миллиард еврога яқин маблағни блоклаб қўйди.
Европа Иттифоқи расмийлари Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш учун ҳуқуқий асосни яратишга бир неча бор уриниб кўрган. Бироқ, эҳтимолий ҳуқуқий оқибатлар туфайли бу қадамдан воз кечган.
Мавзуга оид
10:41
CNN: “Тугамас уруш” Трамп учун сиёсий юкка айланмоқда, Европа музокаралар таназзулидан хавотирда
09:59
АҚШ Венесуэла соҳиллари яқинида жуда йирик нефть танкерини мусодара қилди
09:10
Европа етакчилари Трамп билан Украина бўйича тинчлик йўлларини изламоқда
08:31