Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти унинг мамлакати энди Россиянинг “укаси” эмаслигини айтди
Ваагн Хачатуряннинг сўзларига кўра, Ереван "россиялик ҳамкасблар Арманистон ҳукуматининг мустақил қарорларини инобатга олишини" хоҳлайди.
Арманистон президенти Ваагн Хачатурян эндиликда Россия-Арманистон муносабатлари ўзаро ҳамкорлик асосида давом этаётганини билдирди.
"Ҳозир Россия билан алоқаларимиз бутунлай бошқача – ҳамкорлик алоқаси. Энди Россия Арманистонга ака укага қарагандек муносабатда эмас, балки шунчаки ҳамкорлик. Охирги тўрт йилда кўп нарсага эришдик", - деди Ваагн Хачатурян.
Арманистон президентининг сўзларига кўра, Ереван "россиялик ҳамкасблар Арманистон ҳукуматининг мустақил қарорларини инобатга олишини" хоҳлайди.
У шунингдек, Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчукнинг Арманистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ёки Евроиттифоқдан бирини танлаши кераклиги ҳақидаги сўзларига ҳам изоҳ берди.
"Бу нимани англатишини Оверчукдан сўраш керак. Биз ЕОИИ шартлари бўйича иш юритяпмиз. Евроиттифоқ билан иқтисодий маънодаги шартлар бўйича иш олиб боряпмиз. Ҳарҳолда, шу пайтгача ҳеч қандай муаммо келиб чиқмаган", - деди у.
Мавзуга оид
09:45
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026