Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Россия дронларининг Полша ҳудудига киришига жавобан операция бошланганини эълон қилди
Миссияга Дания, Франция, Буюк Британия ва Германия қўшилгани таъкидланмоқда.
Фото: AFP
НАТО бош котиби Марк Рютте Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудига кирганидан кейин Европанинг шарқий қаноти мудофаасини кучайтириш учун «Шарқий қўриқчи» (Eastern Sentry) операцияси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Бу ақлсизлик ва номақбул. Биз Россия дронларининг иттифоқчилар ҳаво ҳудудига бостириб киришига йўл қўя олмаймиз», деди Рютте. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда миссияга Дания, Франция, Буюк Британия ва Германия қўшилган. Операциянинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Франция президенти Эммануэл Макрон Полша ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун Rafale қирувчи самолётларини қўллашга ваъда берди.
11 сентябр куни Полша иттифоқчилардан Россия босқинидан яхшироқ ҳимояланиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларга қарши қўшимча технологияларни тақдим этишни сўради. НАТО кучлари 10 сентябр куни Россиянинг Украинага сўнгги кенг кўламли ҳаво ҳужуми пайтида Полша чегарасини кесиб ўтган дронларни уриб туширган эди.
Мавзуга оид
15:48
Рютте: Уруш Россияни емиряпти, пойтахт аҳолиси ҳам яқинда буни ҳис қилади
09:33 / 13.02.2026
Украина НАТО диққат марказида: 35 млрд ёрдам ва ҳаво ҳужумидан мудофаа инқирози
14:47 / 12.02.2026
2025 йилнинг ўзида 400 мингга яқин: НАТО Россия йўқотишларини очиқлади
13:45 / 12.02.2026