Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида йил бошидан 500 дан зиёд тақиқланган буюм мусодара қилинди
Авиация хавфсизлиги хизмати самолёт бортига олиб чиқиш тақиқланган буюмлар рўйхати билан олдиндан танишиб чиқишни тавсия этди.
Фото: Uzbekistan Airports
2025 йил 1 январдан 30 августгача бўлган даврда Тошкент аэропортида Авиация ҳавфсизлиги хизмати аэровокзал мажмуаси назоратчилар бўлинмаси томонидан 535 та тақиқланган буюм мусодара қилинган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, мусодара қилинган буюмлар орасида совуқ қуроллар (пичоқлар, ханжарлар, кастетлар), ҳарбий қурол-яроқ ва уларга ўхшатмалари, пиротехника воситалари (пақилдоқлар, бенгал чироқлари), газ ва қалампирли баллонлар, дубулғалар ва электрошокерлар, кимёвий моддалар ва кўп мақсадли қурилмалар (ўйинчоқли тўппончалар, брелокли ўқлар, шунингдек, дронлар) бор.


«Мазкур буюмларнинг аксарияти йўловчилар ва экипаж хавфсизлиги учун потенциал таҳдид ҳисобланади. Ҳатто сувенирли ўқлар ва ўйинчоқли қуроллар ҳам шубҳа уйғотиши ва рейс кечикишига ёки самолёт бортида ҳодиса юз беришига сабаб бўлиши мумкин. Ташиш қоидаларига риоя этиш ўз навбатда назоратдан осон ўтишга ёрдам бериши билан бирга, парвозлар хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим рол ўйнайди. Шу муносабат билан йўловчиларга тақиқланган буюмлар рўйхати билан олдиндан танишиб чиқиш тавсия этилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025
Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси учун ташкил этилган Telegram-бот фош этилди
11:07 / 25.12.2025