Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Непалда илк бор аёл киши ҳукуматга раҳбар бўлди
Непалнинг собиқ бош судяси ижтимоий тармоқлардаги тақиқларга қарши оммавий норозилик намойишлари ортидан бош вазир вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қилди. Сушила Карки коррупцияга қарши кураши билан танилган.
Фото: Sujan Gurung/AP Photo/picture alliance
Непалнинг собиқ бош судяси Сушила Карки бош вазир вазифасини бажарувчи бўлди. Непал президенти Рам Чандра Паудел бу лавозимга 73 ёшли Каркини тайинлади ва у 12 сентябр, жума куни қасамёд келтирди.
Карки Непалнинг биринчи аёл бош вазиридир. Унинг номзодини намойишчилар етакчилари таклиф қилган. У Непал вазирлар маҳкамасига 2026 йил мартида бўлиб ўтиши мумкин бўлган кейинги сайловларга қадар раҳбарлик қилиши кутилмоқда.
Карки мамлакатда коррупцияга қарши кураши билан танилган, дея хабар беради dpa.
9 сентябр куни Непал ҳукумати оммавий норозиликларга сабаб бўлган ижтимоий тармоқларга тақиқни бекор қилди. Инқироз шароитида бош вазир Шарма Оли, ички ишлар вазири ва яна икки вазир истеъфога чиқди.
Мавзуга оид
10:16 / 28.03.2026
Непал собиқ бош вазири ҳибсга олинди
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
16:26 / 04.11.2025
Непалда қор кўчкиси оқибатида 7 нафар алпинист ҳалок бўлди
12:12 / 06.10.2025