Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон икки давлат - Исроил ва Фаластинни ташкил этиш тўғрисидаги БМТ резолюциясини қўллаб-қувватлади
«Ню-Йорк декларацияси» номини олган ҳужжат Ғазода ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларнинг барчасини озод қилиш, яшовчан ва суверен Фаластин давлатини яратиш ва бошқаларни назарда тутади.
БМТ Бош Ассамблеяси 12 сентябр куни Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат - Исроил ва Фаластинни тузиш тўғрисидаги декларацияни маъқуллади.
Декларацияни 142 мамлакат, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам ёқлади. 10 давлат қарши бўлди, улар орасида АҚШ ва Исроил бор. 12 давлат, жумладан, Испания, Камерун ва Шимолий Македония бетараф қолди.
«Ню-Йорк декларацияси»нинг «йўл харитаси» қуйидагиларни назарда тутади:
- Ғазода ўт очишни тўхтатиш;
- гаровга олинганларнинг барчасини озод қилиш;
- яшовчан ва суверен Фаластин давлатини яратиш;
- ҲАМАСни қуролсизлантириш ва Ғазодаги бошқарувдан четлатиш;
- Исроил ва араб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш;
- хавфсизликнинг жамоавий кафолатлари.
Исроил элчиси Дани Данон овоз беришдан олдин декларацияни «бир томонлама» деб атаб, у «тарихга тинчлик сари қадам эмас, балки фақат Ассамблея обрўсига путур етказувчи навбатдаги қуруқ ишора сифатида киришини» айтди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026