Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон минтақавий таълим ва илм-фан хабига айлантирилади – президент
Шавкат Мирзиёев олий таълимдаги ислоҳотлардан асосий мақсад Ўзбекистонни минтақавий таълим ва илм-фан хабига айлантириш эканини таъкидлади. 10 та олийгоҳ дунёдаги топ-мингталикка киритилишини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот қилди.
Унда олий таълимдаги ислоҳотлардан асосий мақсад Ўзбекистонни минтақавий таълим ва илм-фан хабига айлантириш экани таъкидланди.
Қайд қилинишича, ҳозир 4 та олийгоҳ дунёдаги топ-мингталикка кирган. Яқин йилларда уларнинг сони 10 тага етказилади.
Шу билан бирга, олийгоҳларда дунёдаги Топ-500 таликка кирувчи университетлар билан ахборот технологиялари, сунъий интеллект, агротехнология, тиббиёт, «яшил» энергетика каби устувор йўналишларда қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда дунёдаги Топ-100 таликка кирган олийгоҳларнинг филиаллари очилади.
Бу мақсадларга эришиш учун келгуси йилда 10 дан зиёд халқаро ташкилотлар, 500 та нуфузли олийгоҳ ректори, мингдан ортиқ халқаро экспертлар иштирокида Марказий Осиё халқаро таълим форуми ўтказилади.
Хорижлик талабалар сони 5 баробарга оширилиб, таълим экспорти 200 миллион долларга етказилади.
Мавзуга оид
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
09:16 / 11.07.2026
Президент таълим тизими бўйича янги мақсадларни белгилади
11:55 / 10.07.2026