Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда солиқдан қарздор фуқароларнинг машиналари жарима майдонига қўйилди
Вилоят солиқ бошқармасининг қайд қилишича, 9 минг фуқаронинг 46 млрд сўмлик солиқ қарзини ундириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бир ҳафтада 131 нафар фуқаронинг 2,1 млрд сўмлик солиқ қарзи учун транспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилди, деб хабар берди Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси.
Таъкидланишича, Конституциянинг 63-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаши шартлиги белгиланган.
«Лекин бугунги кунда ўз конституциявий бурчини бажармай келаётган шахслар ҳам учрамоқда. Шу сабабли уларнинг номида бўлган автотранспорт воситалари вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда жарима майдончаларига қўйилмоқда», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, 9 минг фуқаронинг 46 млрд сўмлик солиқ қарзини ундириш бўйича юқоридаги тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Ўтган ҳафтада олиб борилган тадбирлар давомида 131 нафар фуқаронинг 2,1 млрд сўм солиқ қарзи сабаб автотранспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончаларига киритилди. Натижада 102 нафар фуқародан 1,1 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026