Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисобот: Россияда украиналик болаларни ҳарбийлаштириш бўйича тармоқ яратилган
Россия украиналик болаларнинг онгига сингдириш учун «мисли кўрилмаган тизим» яратди, дейди Йел университети тадқиқотчилари. Уларнинг сўзларига кўра, махсус муассасалар «Украинадан келган ўн минглаб болалар»ни қабул қилишга мўлжалланган.
Россия расмийлари уруш бошланганидан бери ўғирлаб кетилган украиналик болаларни жойлаштирган ва уларни мажбурий ҳарбий тайёргарлик ва тарғиботдан ўтказаётган, Россияда ҳамда Украинанинг ноқонуний босиб олинган ҳудудларида камида 210 та махсус объект аниқланган. Бу ҳақда Йел жамоат саломатлиги мактаби (HRL) гуманитар фанлар тадқиқот лабораторияси томонидан тайёрланган ва 16 сентябр, сешанба куни чоп этилган «Украинанинг ўғирланган болалари: Россиянинг қайта ўқитиш ва ҳарбийлаштириш тармоғи ичида» ҳисоботида айтилади.
Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, Украинадан келган болалар учун Россия махсус муассасаларининг сони «кўпроқ». «Ушбу тадқиқот тўғридан тўғри, аксарият ҳолларда Россия ҳукумати томонидан амалга оширилган қайта ўқитиш ва ҳарбийлаштириш дастурлари (Украина болаларини) ҳажми, кўлами ва мазмуни ҳақида илгари мавжуд бўлмаган маълумотларни тақдим этади», дейди тадқиқотчилар.
Тадқиқотда Россия расмийлари украиналик болаларни ноқонуний сақлаётган саккиз турдаги муассасалар аниқланган. Бу кадет мактаблари, ҳарбий базалар, тиббиёт муассасалари, черковлар ва монастирлар, ўрта мактаблар ва университетлар, меҳмонхоналар, оилаларни қўллаб-қувватлаш марказлари ҳамда болалар уйлари, лекин асосан — лагерлар ва санаторийлар.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026