Иқтисодиёт | 10:54 / 17.09.2025
3334
1 дақиқада ўқилади

Уолл-стритдаги компания Андижон вилоятига 300 млн доллар сармоя киритади

Андижон делегацияси Ню-Йоркда йирик инвестицион шартномани имзолади.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатларидаги хизмат сафари доирасида дунё молия марказларидан бири саналган Ню-Йорк шаҳрида Oppenheimer & Co. Inc. компанияси бошқарув директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди.

Oppenheimer & Co. Inc. АҚШнинг молиявий хизматлар соҳасидаги етакчи компанияларидан бири бўлиб, инвестиция, активларни бошқариш, брокерлик хизматлари ҳамда халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятларини тақдим этади. Ню-Йоркнинг Уолл-стрит марказида жойлашган мазкур компания дунёдаги йирик сармоядорлар билан ҳамкорлик қилиб келади.

Учрашувда Ўзбекистонда президент ташаббуслари билан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, Андижон вилоятининг сармоявий салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди.

Музокаралар якунида Oppenheimer & Co. Inc. компанияси ва Андижон вилояти ўртасида 300 млн доллар миқдорида ҳудуддаги йирик инвестицион лойиҳаларга сармоя киритиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид