Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кузда иммунитетни мустаҳкамловчи 5 маҳсулот
Куз фасли — табиатдаги ўзгаришлар, ҳаво совиши ва организмнинг янги шароитларга мослашиш даври. Бу пайтда шамоллаш, грипп ва бошқа касалликлар тез-тез учрайди. Шу сабабли иммунитетни мустаҳкамлаш учун тўғри овқатланиш жуда муҳим.
Фото: Getty images
Салқин кунларда турли витамин ва минералларга бой маҳсулотларни рационимизга қўшиш организмни совуққа ва вирусларга чидамли қилади. Бу эса соғлом ва серунум кунлар ўтказиш учун асосий қадам ҳисобланади. Қуйида куз фаслида организмни қўллаб-қувватлайдиган 5 асосий маҳсулот ҳақида тўхталамиз:
Асал
Мазкур табиат неъмати қадимдан табиий дори сифатида қадрланади. Унда иммун тизимини мустаҳкамловчи ферментлар ва микроелементлар кўп. Кунига 1-2 қошиқ асал истеъмол қилиш организмни шамоллашдан ҳимоя қилади, томоқ ва йўтални юмшатади.
Саримсоқ
Саримсоқ табиий антибиотик ҳисобланади. Ундаги алицин моддаси вирус ва бактерияларни йўқотишга ёрдам беради. Саримсоқни салат, шўрва ёки иссиқ овқатларга қўшиб истеъмол қилиш фойдали.
Цитрус мевалар (апелсин, лимон, мандарин)
Цитрус мевалар C витамини манбаи бўлиб, у иммунитетни мустаҳкамлашда асосий ўрин тутади. Лимонли чой ичиш, янги сиқилган апелсин шарбатини истеъмол қилиш кузги совуқ кунларда организмни қувватлантиради ва шамоллашнинг олдини олади.
Қизил лавлаги
Лавлаги қондаги гемоглобин миқдорини оширади, жигар фаолиятини яхшилайди ва организмни токсинлардан тозалашга ёрдам беради. Шу билан бирга ундаги витамин ва минераллар иммунитетни кучайтиради. Уни қайнатиб, салатга аралаштириб ёки шарбат шаклида истеъмол қилиш мумкин.
Ёнғоқ ва уруғлар
Бодом, ёнғоқ, писта, кунгабоқар уруғи ва зиғир уруғи омега-3 ёғ кислоталарига бой. Улар мия фаолиятини яхшилайди, энергия беради ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Ҳар куни бир ҳовуч ёнғоқ истеъмол қилиш кузги чарчоққа қарши самарали восита ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:22 / 22.11.2025
Ифлос ҳавода заифлашган иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?
17:14 / 05.11.2025
Иммунитет учун табиий “қалқон”: қовоқ қандай фойдали хусусиятларга эга?
16:10 / 06.10.2025
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти иммунитет соҳасидаги кашфиётлар учун берилди
23:26 / 13.09.2025