Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Албания парламентида сунъий интеллект вазири нутқидан кейин можаро юз берди
Депутатлар бош вазир ва вазирларга Конституция китоби нусхалари ва шиша идишларни улоқтирди.
Фото: Pamfleti
Албания парламентида биринчи сунъий интеллект вазири Diella нутқидан кейин бош вазир Эди Рамага қарата сувли идишлар улоқтирилди, деб хабар берди Albanian Times.
Нашрнинг ёзишича, Албания парламенти 18 сентябр куни ҳукумат дастурини тақдим этиш ва янги кабинетга ишонч билдириш учун овоз бериш мақсадида кутилганидан анча қисқа сессия ўтказди. Йиғилиш тахминан 24 дақиқа давом этди.
82 нафар социалист депутат бош вазир Эди Рам кабинетини ёқлаб овоз берди, шундан сўнг спикер Нико Пелеши мажлисни дарҳол ёпди. Сунъий интеллектга (СИ) асосланган янги виртуал вазир — Diella пайдо бўлиши мухолифат депутатларида кучли реакция уйғотди, улар столларни тақиллатиб, йиғилишни барбод қилишга уринди.
Эди Рама йиғилишдан парчани эълон қилди. Видео охирида мухолифатчилар қандай ғазабланганини кўриш мумкин.
Бу орада ижтимоий тармоқларда можаро давом этаётгани акс этган видео пайдо бўлди - депутатлар том маънода бош вазир ва вазирларга Конституция китоби нусхалари ва шиша идишларни улоқтирди.

Беш дақиқалик танаффус можарони пасайтиришга ёрдам бермади. Ҳатто хорижлик элчиларнинг залда қулоқчин тақиб, мунозараларни кузатиб тургани ҳам тартибсизликларни тўхтата олмади.
Diella ҳам парламентга мурожаат қилиб, ўзининг тайинланиши Конституцияга зид эмаслигини айтди ва депутатлардан ўз ролига эрта баҳо бермасликни сўради.
Албанияда сунъий интеллект асосида яратилган модел давлат харидлари учун масъул вазир вазифасини бажариши ва Diella деб аталиши ҳақида 12 сентябр куни хабар берилди.
18 сентябр куни Diella парламентдаги дастлабки мурожаатида депутатларга мамлакат конституцияси қоидаларини эслатиб, ўзини мақтаган эди.
Мавзуга оид
13:12 / 03.01.2026
«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари»: энг яхши мактаблар электромобил олади
18:56 / 02.01.2026
Instagram раҳбари: интернетдаги сурат ва видеоларга энди сўзсиз ишониб бўлмайди
12:03 / 31.12.2025
Тиббиётда 20 та сунъий интеллект лойиҳаси ишга туширилади
20:18 / 26.12.2025