Молия | 19:11 / 19.09.2025
6123
2 дақиқада ўқилади

Ислом молияси бўйича 20-халқаро форум Тошкентда бўлиб ўтди

Биринчи бор ISSF – Ислом молияси бўйича шариат олимлари форуми Малайзияни тарк этиб, илк бор Тошкентда бўлиб ўтди. Форум Ўзбекистон банкларида исломий дарчалар жорий этилиши жараёнини тезлаштиришига умид қилинган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

17 ва 18 сентябр кунлари Ислом молияси бўйича 20-халқаро форумга илк бор Тошкент мезбонлик қилди. Унда шариатга мос моделларга ўтишнинг самарали стратегиялари кўриб чиқилди. Операцион муаммоларни ҳал қилишда илғор амалиётларни қўллаш ҳамда шариатга мувофиқликни таъминлаш – устувор мақсад сифатида айтилди. Бундан ташқари дуал банкинг доирасида исломий молия динамикаси ўрганилди. Тизимлар, анъанавий ва ислом банклари ўртасидаги ўзаро таъсирни таҳлил қилиш, аралаш иқтисодиётларда иқтисодий барқарорлик имкониятларини аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Юқори даражали платформа сифатида ISSF2025 таниқли шариат уламолари, тартибга солувчи органлар, стандартларни ишлаб чиқувчи муассасалар, соҳа амалиётчилари ва ислом молияси бўйича етакчи академикларни бирлаштирди. Форумда жараёнларда шаффофлик ва изчилликни оширишга қаратилган маҳсулот ва хизматлар, шариат талқинларидаги номувофиқликларни бартараф этиш, инновацион ечимларни таклиф қилиш, глобал ислом молия саноатини ривожлантириш асослари ҳақида суҳбат қилинди.

ISSF2025 форуми Марказий Осиёда исломий молиялаштиришнинг юксалиб бораётган маркази бўлган Ўзбекистонда ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакат глобал исломий молия ландшафтида асосий ўйинчилардан бири сифатида саҳнага чиқиши мумкинлиги айтилди.

Ушбу форум нафақат Ўзбекистоннинг норматив-ҳуқуқий ва институционал ютуқларини ёритиб берди, балки трансчегаравий ҳамкорлик учун платформани тақдим этиш истиқболлари йўналишини ҳам кўрсатиб берди.

Шокир Шарипов тайёрлади.
Тасвирчи Шоҳруз Абдурайимов.

Муаллиф:  Шокир Шарипов

Мавзуга оид