Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия ҲАМАС ва Исроилга қарши санкцияларни таклиф қилди
Европа комиссияси томонидан таклиф қилинган чоралар кучга кириши учун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар кўпчилигининг қўллаб-қувватлаши талаб қилинади. Германия ҳали бу борада бир қарорга келмаган. Исроил Ғазо шаҳридан қўшимча эвакуация ҳақида эълон қилди.
Фото: Dawoud Abu Alkas/REUTERS
Европа комиссияси Ғазо секторидаги уруш муносабати билан Исроилга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилди. Эълон қилинган пресс-релизда айтилишича, таклифлар орасида савдо имтиёзларини тўхтатиб туриш, ҲАМАС ҳаракати, исроиллик экстремистик қарашдаги вазирлар ва агрессив кўчманчиларга қарши мақсадли санкциялар қўллаш, шунингдек, Исроил лойиҳаларини молиялаштиришни вақтинча тўхтатиш бор.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, гуманитар ёрдамни чекловсиз тақдим этишга ва ҲАМАС жангчилари томонидан гаровга олинган барча исроилликларни озод қилишга чақирди.
Европа комиссияси санкцияларни таклиф қилар экан, Исроил ассоциация тўғрисидаги шартноманинг инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойилларга ҳурмат кўрсатишни назарда тутувчи 2-моддасини бузаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:15 / 20.04.2026
Ҳамас расмийлари гуруҳ баъзи қуролларини топширишга тайёрлигини билдирди
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
11:44 / 16.04.2026