Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аэропортлар сони бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Ҳаво саёҳати қитъалар ўртасида савдо, туризм ва маданий алмашинувни таъминлаб, глобал алоқада муҳим рол ўйнайди.
Марказий разведка бошқармасининг Бутунжаҳон маълумотномаси (The World Factbook)га асосланган ахборотда 2025 йилда аэропортлар ва аэродромлар сони бўйича мамлакатлар кўрсатилган.
АҚШ катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Мамлакатнинг улкан ҳудуди, хилма-хил ландшафти ва минтақавий авиаташувлари тарихи унинг жуда кўп аэропортлари (16 116) сонини акс эттиради. Кичик маҳаллий учиш-қўниш йўлакларидан тортиб йирик халқаро марказларгача - бу иккинчи ўринда турадиган Бразилияга (5297) қараганда уч баравар кўп.
Хитойда қизиқарли вазият акс этди. Мамлакатнинг катта аҳолиси ва ер майдони ҳисобга олинса, аэропортлар сони (552) жуда кам. Бу, эҳтимол, Хитойнинг тезюрар темирйўлга эътибор қаратгани билан боғлиқ. 2024 йилга келиб, Хитой темирйўл тармоғи 45 минг километрга етди. Ушбу линиялар кўплаб минтақавий ва шаҳарлараро йўналишларга хизмат қилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Хитой аҳолиси шарқий вилоятларда тўпланган, АҚШ ва Бразилияда эса у тенгроқ тақсимланган.
Россия 905 та аэропорт ва аэродром билан рейтингда саккизинчи ўринни эгаллади. Сўнгги йилларда Россия Тоболск, Новий Уренгой, Саратов, Улан-Уде, Новосибирск ва бошқа бир қанча шаҳарларда янги аэропортлар ва терминалларни қурди.
Мавзуга оид
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026