Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ҳомиладорликда парацетамолнинг аутизм билан боғлиқлигини айтди, ЖССТ буни рад қилди
Оқ уй раҳбари ҳомиладор аёллар парацетамол қабул қилиши мумкин эмас, чунки бу болада аутизмга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. ЖССТ бу борадаги далиллар бир-бирига зид эканини маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ президенти Доналд Трампнинг ҳомиладорлик даврида аёлларнинг парацетамол истеъмол қилиши, шунингдек, болаларни эмлаш аутизмни қўзғатиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларини рад этди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Хусусан, ЖССТ вакили Ториқ Яшаревич ҳомиладорлик пайтида парацетамол истеъмол қилиш ва аутизм ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги далиллар зиддиятли бўлиб қолаётганини ва ҳаётни сақлаб қолувчи вакциналарнинг қиймати шубҳа остига олинмаслиги кераклигини айтди.
«Далиллар бир-бирига зид бўлиб қолмоқда», деди ЖССТ вакили Женевада бўлиб ўтган матбуот брифингида ҳомиладорлик пайтида парацетамол истеъмол қилиш ва аутизм ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, вакциналар аутизмни келтириб чиқармайди.
«Вакциналар, юқорида айтганимдек, қанчадан-қанча инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Шунинг учун бу фан томонидан исботланган ва бу нарсаларни шубҳа остига қўймаслик керак», деб қўшимча қилди у.
2025 йил апрел ойида АҚШ соғлиқни сақлаш вазири кенжа Роберт Кеннеди сентябргача аутизм сабабини аниқлашини айтди.
22 сентябр куни мамлакат президенти Доналд Трамп ушбу тадқиқот натижаларини эълон қилди: унинг таъкидлашича, ҳомиладор аёллар парацетамол қабул қилиши мумкин эмас, чунки бу болада аутизмга олиб келиши мумкин. Кеннеди, ўз навбатида, аутизм билан оғриган одамларнинг аҳволини калций фолинат ёрдамида яхшилаш мумкинлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026