Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон АҚШга Россия нефтидан воз кечиш шартларини маълум қилди
Ню-Деҳли санкциялар остида бўлган Эрон ва Венесуэладан нефт сотиб олишга рухсат сўради.
Фото: Anadolu/Getty Images
Ҳиндистон расмийлари Трамп маъмуриятидан Россия нефти импортини сезиларли даражада қисқартириш эвазига санкциялар остида бўлган Эрон ва Венесуэладан нефт сотиб олишга рухсат беришни сўради, деб ёзди Bloomberg.
Шу ҳафта АҚШга ташриф буюрган делегация расмийлар билан учрашувлар чоғида бу илтимосни такрорлади, деди агентликка музокаралардан хабардор манба.
Ҳиндистон вакилларининг таъкидлашича, Россия, Эрон ва Венесуэладан – энг йирик таъминотчилардан нефт етказиб беришнинг бир вақтнинг ўзида тўхтатилиши жаҳон бозорида нефт нархининг кескин кўтарилишига олиб келиши мумкин. Музокаралар Вашингтон Россия билан нефт савдоси учун Ҳиндистонга қарши қатъий тарифлар жорий қилганидан сўнг бўлиб ўтди, бироқ таъкидланишича, мамлакат Россия нефтини кичикроқ ҳажмда бўлса ҳам импорт қилишда давом этмоқда.
Ҳиндистон савдо вазири Пиюш Гойял шу ҳафта Ню-Йоркда Америка нефт ва гази харидларини кўпайтириш истагини билдирди.
«Бизнинг энергия хавфсизлиги мақсадларимиз унда АҚШ иштирокининг жуда юқори улушини назарда тутади», деди у.
Bloomberg нашрининг ёзишича, Ҳиндистоннинг нефтга бўлган эҳтиёжининг деярли 90 фоизи импорт ҳисобидан қопланади ва Россиянинг арзонроқ таъминоти мамлакатнинг импорт ҳисобига юкни камайтиришга ёрдам беради. Июл ойида нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефтининг бир баррели учун ўртача 68,90 доллар, Саудия Арабистони нефти учун 77,50 доллар ва Америка нефти учун 74,20 доллар тўлаган. Ҳиндистон танкерлар орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг энг йирик харидори ҳисобланади.
Аввалроқ Трамп Ҳиндистонни ва Хитойни Россия-Украина урушининг энг йирик ҳомийлари деб атаган эди. Оқ уй раҳбари сўзларига кўра, бу мамлакатлар Россия нефтини сотиб олиш орқали ҳарбий тажовузни молиялаштирмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 07.12.2025
Ҳиндистонлик журналист Путиндан нима учун Донбассдаги русийзабон ва Россияни қўлловчи украинларнинг уйларини яксон этаётганини сўради
01:22 / 07.12.2025
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
21:54 / 06.12.2025
Путин денгиз блокадаси билан таҳдид қилди. РФ армияси бунга қодирми?
16:15 / 06.12.2025