Жаҳон | 12:51 / 26.09.2025
1385
1 дақиқада ўқилади

EUobserver: ЕИ Россиядан туристларга нисбатан янги санкциялар киритмайди

Россияликлар учун виза чекловлари ўрнига Европа Иттифоқи 19-санкция пакети доирасида Россия ичидаги туризм билан боғлиқ хизматларни тақиқламоқчи.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкция пакети доирасида россиялик сайёҳларга янги чекловлар киритмасликка, балки Россия ҳудудида туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатишни тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда 25 сентябр, пайшанба куни Еврокомиссия (ЕК) таклифи лойиҳасига таяниб, EUobserver хабар берди.

Янги санкциялар пакети Россияда дам олмоқчи бўлган Европа Иттифоқи фуқароларига мўлжалланган, деб ёзади нашр. Еврокомиссиянинг таъкидлашича, бу «Россиянинг бундай хизматлардан оладиган даромадини камайтириш ва Россияда мавжуд бўлмаган саёҳат ва дам олишни тарғиб қилишни тўхтатиш учун» қилинмоқда.

Чекловлар Россияда Европа Иттифоқи фуқароларига қарши эҳтимолий репрессиялар, жумладан, ўзбошимчалик билан ушлаш ва ҳибсга олишлар фонида жорий қилинмоқда, дея тушунтирди Еврокомиссия.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид