Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги «Садовод» бозорида ўзбек компаниялари учун савдо нуқталари ва омборхоналар ижарага олинди
«Садовод» бозори Москва жануби-шарқий маъмурий округида жойлашган бўлиб, 40 гектардан зиёд майдонни эгаллаган. Маълумотларга кўра, бозорга кунига 100 мингдан ортиқ харидор келади.
Москва шаҳридаги «Садовод» савдо мажмуасида савдо нуқталари ва омборхоналар ижарага олинди ва ўзбек компанияларига бепул тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, мажмуадаги бевосита савдо жараёнидан ташқари, экспортёрлар Россиянинг Wildberries, Ozon, Яндекс.Маркет каби йирик онлайн-платформаларига ва бошқа сайтларига чиқиш ҳамда бутун мамлакат бўйлаб мижозларни қамраб олиш имкониятига эга бўлади.

«Садовод» бозори Москва жануби-шарқий маъмурий округида жойлашган бўлиб, 1990-йиллар бошида очилган. У 40 гектардан зиёд майдонни эгаллаган.

Маълумотларга кўра, бозорга кунига 100 мингдан ортиқ харидор келади. Тадбиркорлар Зарах Илиев ва Год Нисановлар мазкур бозор эгаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:59 / 17.07.2026
Москва биржаси индекси 2022 йилдан бери илк бор 2000 пунктдан пастлади
09:13 / 11.07.2026
Москва илк марта ёқилғи инқирозининг ҳақиқий сабабини очиқлади
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026