Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ФВБ телефонни қувватлагичда назоратсиз қолдирмаслик тўғрисида огоҳлантирди
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хавфсизлик чоралари бўйича бир нечта тавсия берди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси телефонни қувватлагичда назоратсиз қолдириш турли хавфли оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Таъкидланишича, телефон ёки қувватлагич ҳаддан ташқари қизиб кетиши мумкин, электр токи узилишлари ёки кучланишнинг ўзгариши портлаш ёки ёнғинга сабаб бўлиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, паст сифатли ёки бузилган қувватлагич ишлатилса, симлар эриб кетиши ёки қисқа туташуви ёки электр токи уриши содир бўлиши, ҳаддан ташқари қувватланиш натижасида батарея шишиб кетиши ва ишлашдан чиқиши мумкин.
Бошқарма хавфсизлик чоралари бўйича қуйидаги тавсияларни берган:
Телефонни кечаси қувватга қўйиб ухламаслик, телефон ортиқча қизиб кетган бўлса, қувватдан узиб, совишини кутиш ҳамда зарур бўлмаса, доимий равишда 100 фоиз қувватда сақламаслик (40-80 фоиз оралиғида ушлаб туриш).
Мавзуга оид
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
08:53 / 17.04.2026