Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди
Пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
27 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:30 да Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 1988 йилда туғилган Ф.Р. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
11:30 / 13.07.2026
ЙҲХБ: энг кўп учраётган қоидабузарликлар маълум қилинди
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026