Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси қаршисида Zeekr темир панжарага бориб урилди
Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.
Жорий йилнинг 28 сентябр куни соат 20:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Амир Темур кўчаси «Ўзбекистон» меҳмонхонаси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган О.А. Zeekr русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлни четидаги темир панжарага урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида пиёдага ва ҳайдовчига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.