Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизими такомиллаштирилади
“Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон агентлиги космик мониторинг маълумотлари орқали аниқланган дарахтзорлар ноқонуний кесилиши ҳолати бўйича:
🔹 маълумот тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун ичида жойига чиқиб ўрганиш ишларини ташкил этади ва тасдиқловчи ҳужжатларни интеграция орқали SGM платформасига киритади;
🔹 белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилган кундан сўнг 1 кун ичида бу ҳақдаги маълумотларни агентликка тақдим этади. Бунда 2026 йил 1 мартдан ушбу маълумотлар интеграция орқали рақамли кўринишда SGM платформасига киритиб борилади.
2026 йил 1 мартдан бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомонпоялар ва уларнинг қолдиқларини ёқиш каби салбий ҳолатларга чек қўйиш ва назорат тизимларини ривожлантириш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳар йили сомонпояларни ёқиш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этилган кундан бошлаб 1 кун ичида жойига чиқиб ўрганиш ишларини ташкил этади.
2026 йил 1 июлдан ҳудудларда агентликнинг аэрокосмик маълумотларидан самарали фойдаланиш ҳолати бўйича маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар рейтингини юритиш йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026