Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эммануэл Макрон: Россия таҳдидини етарлича баҳолай олмадик
Россия «европаликлар учун энг катта тузилмавий таҳдиддир», деди Франция президенти FAZ газетасига берган интервюсида. У санкциялар сиёсатини давом эттиришга ва Россиянинг «соя флоти»га эътибор қаратишга чақирди.
Европа «европаликлар учун энг катта тузилмавий таҳдид» бўлган Россияни етарлича баҳоламади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон 1 октябр, чоршанба куни чоп этилган Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) газетасига берган интервюсида маълум қилди.
«Улар (Россия) бизнинг сайлов жараёнларимизга киберҳужумлар, мухолифат арбобларини ўлдириш ва миграция оқимларидан босим воситаси сифатида фойдаланиш орқали жамоавий хавфсизлигимизга таҳдид солмоқда», — деди Макрон. «Россия бизнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларимизни синовдан ўтказмоқда ва ўзининг ядровий доктринасини ўзгартирди. Русларнинг ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали бизнинг жамоатчилик фикрига қанчалик таъсир қилишига эътибор берилмади».
Франция раҳбарининг фикрича, Европа давлатларининг очиқ жамиятлари ахборот уруши олдида заиф. «Демократик мамлакатларимизда Россия махфий армияси жойлаштирилганини кўрмасак, биз содда бўламиз. У рақамли ботлар деб аталадиган кичик, юзсиз жангчилардан иборат. Улар Франция, Германия ва Европада демократияни манипуляция қилмоқда», деб ҳисоблайди Эммануэл Макрон.
Агар Россия қирувчи самолёти Европа ҳаво ҳудудига рухсатсиз кирган бўлса, уриб туширилишини маъқул кўрасизми деган саволга Франция президенти: «Стратегик ноаниқлик доктринасига кўра, ҳеч нарса истисно этилмаганини айта оламан», деди. Макрон, шунингдек, Украинанинг Ғарб иттифоқчилари Москвага қилолмайдиган ҳамма нарсани айтишни бас қилиши керак деган фикрни билдирди: «Бу заифлик белгиси. Биз Путинни шубҳада ушлаб туришимиз керак».
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026