Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техникумларда қўшма таълим дастурларини жорий этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Техникумларда хорижий таълим ташкилотлари иштирокида қўшма таълим дастурларини жорий қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Фото: yuz.uz
Низомга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ариза берувчи қўшма таълим дастурини жорий этиш учун белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли органга ариза билан мурожаат қилади.
Ваколатли орган 15 иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади.
Белгиланган талаблар бажарилганда ҳамда Ўзбекистоннинг кадрлар тайёрлаш соҳасига мос бўлганда, қўшма таълим дастурини жорий этиш бўйича ижобий хулоса берилади.
Ижобий хулосага асосан техникум билан хорижий таълим ташкилоти ўртасида келишилган муддатларда белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
Қўшма таълим дастури асосида ўқувчилар техникум томонидан ҳамкор хорижий таълим ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланган тартибга мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
Битирувчиларга хорижий таълим ташкилоти жойлашган давлатда ҳамда Ўзбекистонда тан олинадиган квалификация (давлат намунасидаги диплом ёки сертификат) берилади.
Мавзуга оид
11:42 / 11.12.2025
Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилади
10:04 / 10.12.2025
Нотариусликка талабгорлар учун махсус ўқув курслари тартиби белгиланди
15:07 / 08.12.2025
Нотариусликка талабгорлар учун мажбурий ўқув курслари тартиби тасдиқланади
15:43 / 03.12.2025