Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болаларга нисбатан Интернетдан фойдаланиб уятсиз ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Муҳокамада сенаторлар, масъул вазирлик ва идоралар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.
Ушбу Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда болаларга нисбатан Интернет тармоғидан фойдаланиб уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кун мобайнидаги умумий давомийлигини ҳамда уларни сўроқ қилиш жараёнида қонуний вакилларнинг иштирок этиши тартибини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026