Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung уч букланадиган смартфонини тақдим этади
Samsung компанияси тез орада ўзининг уч букланадиган илк смартфонини тақдим этади. Бу ҳақда MK нашри хабар берди.
Компания уч букланадиган смартфон ишлаб чиқариши ҳақидаги хабарлар сентябрь бошида пайдо бўлганди.
Инсайдерлар ушбу қурилма яқин кунларда тақдим этилишини айтишмоқда. Хабарларга кўра, смартфон 31 октябрь-1 ноябрь кунлари Кореянинг Кенжу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида намойиш этилади.
Маълумот берилишича, қурилма ташқи экрани диагонали 6,5 дюйм атрофида бўлади. Очилган ҳолатда эса смартфон дисплейи 10 дюймни ташкил этади.
У чекланган серияда чиқарилиши, нархи эса 3 миллион вондан (2130 доллар) ортиқроқ бўлиши айтилмоқда.
Ўтган йил сентябрда сотувга чиқарилган Huawei Mate XT дунёдаги илк уч букланадиган смартфон бўлганди.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
18:46 / 08.07.2026
Смартфондан реал ижодга: робототехника болаларни қандай ривожлантиради?
21:30 / 07.07.2026
SpaceX инвесторларга юпқа смартфон прототипини намойиш этди
20:00 / 03.07.2026