Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев туркий давлатларга қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни таклиф қилди
Озарбойжон раҳбари ҳарбий машғулотларни ўз мамлакатида ўтказиш ғоясини илгари сурди.
Фото: azertag.az
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатларга 2026 йилда ҳарбий машғулотлар ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларидан «Азертаж» агентлиги иқтибос келтирди.
У туркий давлатлар бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳаларда, жумладан, ҳарбий ва мудофаа соҳаларида кенг ҳамкорлик қилаётганини эслатди.
«2026 йилда Озарбойжонда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф қиламиз», деди у.
Ўз навбатида, ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев бирлашма негизида ҳарбий блок тузилишини рад этди.
Бунинг ўрнига, бош котибнинг таъкидлашича, туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги формати – ТДТ+ тасдиқланади. У ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.
«Мен дарҳол таъкидламоқчиман - гап баъзи журналистлар талқин қилмоқчи бўлганидек, қандайдир ёпиқ ёки ҳарбий блок ҳақида кетмаяпти. Бу нотўғри», деди бош котиб.
Озарбойжонда ТДТ 12-саммити бўлиб ўтмоқда. Ташкилотга Озарбойжондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳам киради. Туркия НАТО аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:01 / 30.12.2025
Озарбойжон: Украинада ҳар икки томонда уришганлар жазоланади
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
18:08 / 17.12.2025