Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти туғилишни оширишнинг самарали усулини таклиф қилди
Иш вақтини қисқартириш ва 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш орқали туғилишни кўпайтириш мумкин, деб ҳисоблайди президент Ли Чжэ Мён. Кореяда 2030 йилгача иш вақтини ҳафтасига 40 соатдан 36 соатга қисқартириш, кейинчалик меҳнат ҳақини камайтирмаган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтасини жорий этиш режа қилинган.
Фото: Getty images
Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён иш ва шахсий ҳаёт ўртасида барқарор мувозанатга эришиш учун дадил сиёсий силжиш зарурлигини айтди, деб хабар берди Bild.
У мисол тариқасида «Узоқ давом этадиган иш вақти ёшларнинг мартаба ва оилани бирлаштиришига тўсқинлик қилади» номли тадқиқотни келтирди.
Унда жанубий кореяликлар йилига ўртача 1874 соат ишлаши кўрсатилган. Бу - Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотидаги ўртача кўрсаткичдан 130 соатга кўпдир.
Шу муносабат билан мамлакатда 2030 йилгача иш вақтини ҳафтасига 40 соатдан 36 соатга қисқартириш, келгусида эса меҳнат ҳақини камайтирмаган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтасини жорий этиш режалаштирилган.
Ҳозир Жанубий Корея ҳукумати ислоҳотлар режаси ва компаниялар учун субсидиялар тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузяпти.
Касаба уюшмалари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уни «демографик инқирозни ҳал қилишнинг ягона калити» деб атади. Бизнес вакиллари эса иқтисодиёт учун хавф ҳақида огоҳлантирди. Хусусан, Корея банки ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнозини 0,8 фоизга туширди, бу 1998 йилги Осиё инқирозидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Қайд этиш жоизки, Жанубий Корея дунёда туғилиш даражаси энг паст бўлган мамлакат. Бу мамлакатда ҳар бир аёлга ўртача 0,75 бола тўғри келади.
Мавзуга оид
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
18:36 / 18.11.2025
Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш учун асослар кенгайтирилди
12:24 / 18.11.2025